"Реал Мадрид" Родри трансфери бўйича расмий таклиф тайёрламоқда

"Реал Мадрид" клуби "Ман Сити" ярим ҳимоячиси Родрини ўз сафига қўшиш учун расмий таклиф тайёрламоқда. Родрининг "шаҳарликлар" билан шартномаси якунланишига бир йил қолгани сабабли, клуб уни сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда. Агар Родри кетса, унинг ўрнига "Ноттингем Форест" аъзоси Эллиот Андерсон номзоди кўрилмоқда.
"Ман Сити" ярим ҳимоячиси Родри фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин. Мадриднинг "Реал Мадрид" клуби 2024 йилги "Олтин тўп" соҳибини ўз сафига қўшиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Мадридликлар 30 ёшга яқинлашаётган футболчи учун жиддий таклиф тайёрламоқда.

Родри ва "шаҳарликлар" ўртасидаги амалдаги шартнома якунланишига бир йил вақт қолмоқда. Ҳозирча томонлар янги келишув борасида бир қарорга келмаган.
Собиқ футболчи Гарет Берри клуб раҳбариятига Родрини ҳар қандай йўл билан жамоада сақлаб қолишни маслаҳат берди.

Беррининг фикрича, Родри оғир жароҳатдан сўнг ўз формасини тикламоқда ва у дунёнинг энг яхши таянч ярим ҳимоячиси бўлиб қолмоқда. Агар испаниялик футболчи кетадиган бўлса, унинг ўрнига "Ноттингем Форест" аъзоси Эллиот Андерсон муносиб номзод сифатида кўрилмоқда.
Андерсон ҳозирда Англиянинг энг иқтидорли таянч ярим ҳимоячиларидан бири ҳисобланади. Гвардиола тизимида у Родри каби ўйинни ўқиш ва прессинг қилиш қобилиятини намойиш эта олиши тахмин қилинмоқда.
Бироқ "Ноттингем Форест" ўз юлдузини арзон нархга қўйиб юбормоқчи эмас.






























Изоҳлар 0
…