date

Симеоне Облак танқидига жавоб қайтарди ва рад этди

Симеоне Облак танқидига жавоб қайтарди ва рад этди

Мадриднинг «Атлетико» жамоаси «Райо Вальекано»дан 0:3 ҳисобида енгилгандан сўнг, словениялик дарвозабон Ян Облак бош мураббий Диего Симеоненинг қарорларини танқид остига олди. Облак фикрича, аргентиналик мутахассис осон ўтади деб баҳоланган учрашувда энг кучли таркибни майдонга туширмаган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Орадан кўп ўтмай, Симеоне дарвозабонининг гапларига муносабат билдирди. «Мен у билан рози эмасман. Қайси ўйинда ўйнаш, қайсисида “туриб бериш”ни танламаймиз. Биз учрашувни шунчаки ёмон ўтказдик, “Райо” эса биздан яхшироқ ўйнади», — дея Симеоне сўзларини derbyderbyderby.it келтирди.

Ҳозирда «Атлетико» Испания чемпионати турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Симеоне Облак танқидига жавоб қайтарди ва рад этди