date

Икарди хет-трик қилди ва «Галатасарай» рекордини янгилади

Икарди хет-трик қилди ва «Галатасарай» рекордини янгилади

Туркия чемпионатининг 22-тур учрашувида «Галатасарай» «Эюпспор»ни йирик 5:1 ҳисобида мағлуб этди. Баҳснинг энг ёрқин қаҳрамони аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди бўлиб, у учта гол урди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ушбу хет-трик Икардига клуб тарихидаги энг сермаҳсул легионер мақомини олиб келди. У руминьялик Георге Ҳажини ортда қолдирди: Ҳажи «Галатасарай» сафида 75 бор рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, Икардининг голлари сони 76 тага етди.

Клубнинг умумий тўпурарлари рўйхатида эса аргентиналик футболчи ҳозирча еттинчи поғонада бормоқда. Эслатиб ўтамиз, Икарди 2023 йилдан буён «Галатасарай» шарафини ҳимоя қилади, бундан аввал у «ПСЖ»да тўп сурган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Икарди хет-трик қилди ва «Галатасарай» рекордини янгилади