Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньюхуа» сафардa мағлуб бўлди

Осиё Чемпионлар лигасида «Шанхай Шэньюхуа» етти турдан сўнг плей-оффга чиқиш имкониятини бой берганди. Саккизинчи турда Леонид Слуцкий жамоаси «Бурирам Юнайтед»га қарши ҳеч бўлмаса муносиб якун ясашга уринди, бироқ бу режадан ҳеч нарса чиқмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув 2:0 ҳисобида Таиланд клуби фойдасига якунланди. «Бурирам Юнайтед» биринчи бўлимнинг дастлабки қисмидайоқ икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кертис, 22-дақиқада эса Супханат Муеанта гол урди. Орадан кўп ўтмай «Шанхай Шэньюхуа» футболчиси майдондон четлатилиб, жамоа бир киши кам бўлиб қолди ва ўйиндаги интрига деярли сўнди.
Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шэньюхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг