date

Слуцкийнинг “Шанхай”и Осиё Чемпионлар лигасида мағлуб бўлди

Слуцкийнинг “Шанхай”и Осиё Чемпионлар лигасида мағлуб бўлди

“Шанхай Шенхуа” Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан сўнг плей-оффга чиқиш имкониятини бой берганди. 8-турда “Бурирам Юнайтед”га қарши учрашув Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги имконият эди, бироқ бу сафар ҳам натижа чиқмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашув 0:2 ҳисобида якунланди. Таиланд клуби биринчи бўлимнинг аввалидаёқ икки бор дарвозани ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кертис, 22-дақиқада эса Супханат Муеанта гол муаллифига айланди. Кўп ўтмай “Шанхай Шенхуа” бир футболчига кам бўлиб қолди ва бу ҳолат ўйин тақдирини деярли ҳал қилиб қўйди.

Ма’лумот учун, Леонид Слуцкийнинг “Шанхай Шенхуа” билан амалдаги шартномаси 2027 йил якунигача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкийнинг “Шанхай”и Осиё Чемпионлар лигасида мағлуб бўлди