date

Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа»си ОЧЛда мағлубият билан якунлади

Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа»си ОЧЛда мағлубият билан якунлади

Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида «Шанхай Шэньхуа» етти турдан сўнг плей-офф йўлланмаси учун имкониятларини бой берганди. 8-турда Леонид Слуцкий шогирдлари «Бурирам Юнайтед»га қарши учрашувда камида турнир билан муносиб хайрлашишга уриниб кўрди, бироқ бу ҳам амалга ошмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Таиланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонлар биринчи бўлимнинг бошидаёқ икки марта рақиб дарвозасини ишғол қилди — 11-дақиқада Гуд Кёртис, 22-дақиқада эса Супханат Муеанта гол урди. Кўп ўтмай «Шанхай Шэньхуа» бир футболчисидан айрилиб, майдонда кам сонли бўлиб қолди ва интрига деярли сўнди.

Қайд этилишича, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа»си ОЧЛда мағлубият билан якунлади