date

Слуцкий бошқарувидаги «Shanghai Shenyhua» ОЧЛда мағлуб бўлди

Слуцкий бошқарувидаги «Shanghai Shenyhua» ОЧЛда мағлуб бўлди

Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан кейин «Shanghai Shenyhua» плей-офф умидларидан айрилганди. 8-турда Леонид Слуцкий жамоаси турнир билан хайрлашиш олдидан «Бурирам Юнайтед»га қарши ҳеч бўлмаганда муносиб якун ясашга уриниб кўрди, бироқ бунинг уддасидан чиқа олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Таиланд клуби учрашувни 2:0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди: дастлаб 11-дақиқада Гуд Кўртис, 22-дақиқада эса Супханат Муеанта рақиб дарвозасини ишғол этди. Тез орада «Shanghai Shenyhua» бир футболчига камайиб қолгани интригани деярли йўқ қилди.

Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Shanghai Shenyhua» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкий бошқарувидаги «Shanghai Shenyhua» ОЧЛда мағлуб бўлди