Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар лигасида ютқазди

«Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан сўнг плей-оффга чиқиш имкониятини бой берганди. Саккизинчи турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳсда Леонид Слуцкий жамоаси турнир билан хайрлашиш олдидан ҳеч бўлмаса ижобий таассурот қолдиришга уриниб кўрди, бироқ буни уддалай олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув 0:2 ҳисобида якунланди. Таиланд клуби биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларидаёқ икки бор рақиб дарвозасини ишғол этди. Орадан кўп ўтмай «Шанхай Шэньхуа» бир ўйинчисидан айрилиб, камчиликда қолганидан кейин ўйиндаги интрига деярли сўнди.
Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг