date

Слуцкий бошқарувидаги «Shanghai Shenhua» ACLда ютқазиб тугатди

Слуцкий бошқарувидаги «Shanghai Shenhua» ACLда ютқазиб тугатди

Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида етти турдан кейин «Shanghai Shenhua» плей-офф имкониятини бой берганди. 8-турда «Buriram United»га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун фақат турнир билан муносиб хайрлашиш имконияти эди, бироқ буни ҳам уддалай олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашув 0:2 ҳисобида якунланди. Таиланд клуби биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларидаёқ икки марта гол уриб, ташаббусни тўлиқ қўлга олди. Тез орада «Shanghai Shenhua» футболчиси майдондан четлатилиб, жамоа бир киши кам бўлиб қолгач, ўйин тақдири амалда ҳал бўлди.

Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Shanghai Shenhua» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкий бошқарувидаги «Shanghai Shenhua» ACLда ютқазиб тугатди