date

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» ACLда ютқазиб қўйди

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» ACLда ютқазиб қўйди

Осиё Чемпионлар лигасида (ACL) «Шанхай Шэньхуа» етти турдан кейин плей-оффга чиқиш имкониятини бой берганди. Саккизинчи турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги имконият — «эшикни қарсиллатиб ёпиш» эди, бироқ буни амалга ошира олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувда Таиланд вакили 2:0 ҳисобида зафар қучди. «Бурирам Юнайтед» илк бўлимнинг бошидаёқ икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кёртис, 22-дақиқада эса Суфанат Муеанта гол урди. Орадан кўп ўтмай «Шанхай Шэньхуа» майдонда бир футболчига камайиб қолди ва бу ҳолат ўйин атрофидаги интриганинг деярли барҳам топишига сабаб бўлди.

Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил якунигача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» ACLда ютқазиб қўйди