Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» АЧЛда ютқазиб қўйди

Осиё Чемпионлар лигасида «Шанхай Шэньхуа» етти тур якунида плей-оффга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлганди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун мусобақани муносиб якунлаш имконияти сифатида кўрилган, бироқ бу сафар ҳам кутилган натижа чиқмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувда тайландликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди: биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларидайоқ икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилишди. Тез орада «Шанхай Шэньхуа» бир футболчисидан айрилиб, майдонда сон жиҳатдан кам бўлиб қолди ва шу ҳолат ўйин интригаси сўнишига сабаб бўлди.
Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг