Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» «Бурирам»га ютқазди

«Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан кейин плей-оффга чиқиш имкониятини бой берди. Саккизинчи турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги имконият эди, бироқ бу уриниш ҳам ўхшамади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Тайланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. «Бурирам» биринчи тайм бошидаёқ икки бор дарвозани ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кўртис, 22-дақиқада эса Муэанта Суфанат гол урди. Орадан кўп ўтмай «Шанхай Шэньхуа» бир киши кам бўлиб қолди ва учрашувдаги интрига деярли йўқолди.
Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг