date

Слутскийнинг «Шанхай»и Осиё Чемпионлар лигасида мағлуб бўлди

Слутскийнинг «Шанхай»и Осиё Чемпионлар лигасида мағлуб бўлди

«Шанхай Шенхуа» етти турдан кейин Осиё Чемпионлар лигаси плей-оффига чиқиш имкониятидан айрилганди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс Леонид Слутский жамоаси учун турнирдан кетиш олдидан сўнгги уриниш эди, бироқ бу сафар ҳам натижа чиқмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувда Таиланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонлар биринчи бўлимнинг бошидаёқ икки бор дарвозани ишғол этди: 11-дақиқада Гуд Кертис, 22-дақиқада эса Муеанта Супханат гол урди. Орадан кўп ўтмай «Шанхай Шенхуа» бир футболчига камайиб қолди ва бу ҳолат ўйиндаги интригани амалда йўқ қилди.

Та'кидлаш жоиз, Леонид Слутскийнинг «Шанхай Шенхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слутскийнинг «Шанхай»и Осиё Чемпионлар лигасида мағлуб бўлди