date

«Ан-Наср» мураббийи Роналдуга навбатдаги ўйинда дам берди

«Ан-Наср» мураббийи Роналдуга навбатдаги ўйинда дам берди

«Ан-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега яқинлашиб келаётган учрашувда майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик ҳужумчининг тез орада жамоа сафига қайтиши кутилаётганди, бироқ бу ўйинда ҳам у рўйхатда бўлмайди.

«Зич тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги яна бир нечта футболчига дам беришга қарор қилдик. Олдинда «Ал-Фатех»га қарши жуда муҳим учрашув турибди», — деди Жезуш. Унинг сўзларини Al Nassr Zone келтирди.

Мутахассис таъкидлашича, Роналдуга дам берилиши янгилик эмас: у Саудия Арабистони ташқарисида ўтадиган ўйинларда аввал ҳам бир неча бор иштирок этмаган.

Саудия чемпионати доирасидаги «Ал-Фатех» — «Ан-Наср» учрашуви шанба, 14-февраль куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ан-Наср» мураббийи Роналдуга навбатдаги ўйинда дам берди