Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар лигасида ютқазди

Осиё Чемпионлар лигасида етти тур якунга кўра «Шанхай Шэньхуа» плей-офф йўлланмаси учун имкониятларини бой берди. 8-турда Леонид Слуцкий жамоаси фақат турнир билан хайрлашиш олдидан муносиб натижа кўрсатишга уриниб кўрди, бироқ буни уддалай олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувда «Бурирам Юнайтед» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Таиланд клуби биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларидоқ икки марта рақиб дарвозасини ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кёртис, 22-дақиқада эса Супханат Муэнта гол урди.
Кўп ўтмай «Шанхай Шэньхуа» футболчиси қизил карточка олиб, жамоа бир киши кам бўлиб қолди. Шундан сўнг ўйиндаги интрига деярли сўнди ва ҳисоб ўзгармади.
Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!