Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар лигасида ютқазди

Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан кейин «Шанхай Шэньхуа» плей-оффга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлганди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашишдан аввалги сўнгги уриниш бўлди, бироқ у ҳам ўхшамади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Таиланд клуби учрашувда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. «Бурирам Юнайтед» биринчи бўлимнинг бошидаёқ икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кертис, 22-дақиқада эса Муеанта Супханат гол урди. Орадан кўп ўтмай «Шанхай Шэньхуа» бир футболчисидан айрилиб, майдонда бир киши кам бўлиб қолди ва бу интрига деярли сўнди.
Қайд этиш жоиз, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг