Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар лигасида ютқазди

Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан кейин «Шанхай Шэньхуа» плей-оффга чиқиш имкониятини бой берди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши учрашув Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги имконият эди, аммо «эшикни қарсиллатиб ёпиш» режасини амалга ошира олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Тайланд клуби «Бурирам Юнайтед» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг дастлабки дақиқалариданоқ мезбонлар икки бор аниқ зарба йўллади: 11-дақиқада Гуд Кёртис, 22-дақиқада эса Муеанта Супханат гол муаллифи бўлди. Кўп ўтмай «Шанхай Шэньхуа» бир ўйинчиси четлатилиб, жамоа кам сонли бўлиб қолгач, ўйиндаги интрига деярли йўқолди.
Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!