date

Слуцкийнинг «Шанхай»и Осиё Чемпионлар лигасида мағлуб бўлди

Слуцкийнинг «Шанхай»и Осиё Чемпионлар лигасида мағлуб бўлди

Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан сўнг «Шанхай Шенхуа» плей-оффга чиқиш имкониятларини бой берди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун мусобақа билан хайрлашиш олдидан сўнгги уриниш эди, бироқ «эшикни қарсиллатиб ёпиш»нинг уддасидан чиқа олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашув 0:2 ҳисобида якунланди. Таиланд вакиллари биринчи бўлимнинг дастлабки қисмидаёқ иккита гол уриб, ўйин тақдирини ҳал қилди. Орадан кўп ўтмай «Шанхай Шенхуа» бир футболчиси майдонддан четлатилгани сабаб сон жиҳатдан камайиб қолди ва интрига деярли йўқолди.

Қайд этилишича, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шенхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкийнинг «Шанхай»и Осиё Чемпионлар лигасида мағлуб бўлди