date

«Галатасарай»да маошлар кечикмоқда, клуб ичида таранғлик кучайди

«Галатасарай»да маошлар кечикмоқда, клуб ичида таранғлик кучайди

«Коньяcпор»га кутилмаган мағлубиятдан сўнг «Галатасарай» атрофида ташвишли хабарлар тарқалди. TR24 портали маълумотига кўра, жамоа футболчилари маошларини ололмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага ишонилса, бу ҳолат уч ойдан бери давом этмоқда. Клубнинг расмий вакиллари эса вазият юзасидан изоҳ бермаётгани матбуот ва мухлислар қизиқишини янада оширмоқда.

Маҳаллий журналист Халик Юрекли сўнгги воқеалар фонида «Галатасарай»нинг чемпионлик имкониятлари жиддий шубҳа остида қолаётганини таъкидлади.

Шунга қарамай, жамоа чемпионатда 55 очко билан пешқадамликни ушлаб турибди. Бироқ 52 очкога эга ва битта ўйини захирада бўлган «Фенербахче» ортдан қувиб етиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Галатасарай»да маошлар кечикмоқда, клуб ичида таранғлик кучайди