ФИФА Мексикадаги тартибсизликлар фонида хавотирга тушди

Мексикада юз берган тартибсизликлар ФИФАни жиддий ташвишга солди. Мамлакат ЖЧ-2026 мезбонларидан бири бўлса-да, мусобақагача ҳали вақт бор, бироқ қитъалараро плей-офф ўйинларигача атиги бир ой қолди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Март ойининг охирида айнан Мексикада Жаҳон чемпионати – 2026 учун икки йўлланма қитъалараро саралашнинг ҳал қилувчи стык ўйинлари орқали тақсимланиши керак. Мамлакатдаги беқарор вазият давом этса, ФИФА учрашувларни бошқа жойга кўчириш масаласини кўриб чиқиши мумкин.
The Touchline нашри журналист Александро Орваньяносга таяниб, ФИФА ичида хавотир кучаяётганини маълум қилди. Вазият ривожи кузатиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказилиши белгиланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг