date

Галатасарайда маошлар бўйича жиддий муаммолар юзага чиқди

Галатасарайда маошлар бўйича жиддий муаммолар юзага чиқди

Коньяспорга кутилмаган мағлубиятдан сўнг Галатасарай ичида муаммолар борлиги ҳақида хабарлар тарқалди. TR24 портали маълумотига кўра, жамоа футболчилари маошларини ололмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага ишонилса, бу ҳолат кетма-кет уч ойдан бери давом этмоқда. Клубнинг расмий вакиллари эса вазият бўйича изоҳ бермаётгани ОАВ ва мухлислар қизиқишини янада кучайтирди.

Маҳаллий журналист Ҳалик Юракли сўнгги воқеаларни инобатга олиб, Галатасарайнинг чемпионлик имкониятлари энди жуда шубҳали кўринаётганини таъкидлади.

Шунга қарамай, жамоа турнир жадвалида 55 очко билан етакчиликни сақлаб турибди. Бироқ 52 очкога эга ва бир ўйини захирада бўлган Фенербахче рақибини қувиб етиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Галатасарайда маошлар бўйича жиддий муаммолар юзага чиқди