date

Слуцкий бошқарувидаги “Шанхай Шеньхуа” “Бурирам”га ютқазди

Слуцкий бошқарувидаги “Шанхай Шеньхуа” “Бурирам”га ютқазди

Осиё Чемпионлар лигасида “Шанхай Шеньхуа” етти тур якунунда плей-оффга чиқиш имкониятдан маҳрум бўлганди. 8-турда “Бурирам Юнайтед”га қарши учрашув Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги уриниш бўлди, бироқ “эшикни қарсиллатиб ёпиш” ҳам насиб этмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Таиланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. “Бурирам Юнайтед” биринчи таймнинг бошидаёқ икки бор аниқ зарба йўллади: 11-дақиқада Гуд Кўртис, 22-дақиқада эса Супханат Муеанта рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Кўп ўтмай “Шанхай Шеньхуа” бир футболчига камайиб қолди ва шу ҳолат ўйиндаги интриганинг амалда йўқолишига олиб келди. Натижада Слуцкий шогирдлари ҳисобни ўзгартира олмади.

Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг “Шанхай Шеньхуа” билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкий бошқарувидаги “Шанхай Шеньхуа” “Бурирам”га ютқазди