date

Слуцкий бошқарувидаги «Shanghai Shenhua» Чемпионлар лигасида мағлуб бўлди

Слуцкий бошқарувидаги «Shanghai Shenhua» Чемпионлар лигасида мағлуб бўлди

Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан кейин «Shanghai Shenhua» плей-оффга чиқиш имкониятини бой берди. Саккизинчи турда Леонид Слуцкий жамоаси «Buriram United»га қарши учрашувда турнир билан хайрлашиш олдидан ҳеч бўлмаса яхши таассурот қолдиришга уриниб кўрди, аммо бунга эриша олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашув 0:2 ҳисобида тайландликлар фойдасига якунланди. «Buriram United» биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларидаёқ икки бор дарвозани ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кертис, 22-дақиқада эса Супханат Муеанта гол муаллифи бўлди. Орадан кўп ўтмай «Shanghai Shenhua» футболчиси майдондан четлатилиб, мезбонлар сон жиҳатдан устунликка эга бўлди ва ўйиндаги интрига деярли йўқолди.

Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Shanghai Shenhua» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкий бошқарувидаги «Shanghai Shenhua» Чемпионлар лигасида мағлуб бўлди