date

Слуцкий бошқарувидаги Shanghai Shenshua Осиё Чемпионлар лигасида ютқазди

Слуцкий бошқарувидаги Shanghai Shenshua Осиё Чемпионлар лигасида ютқазди

Осиё Чемпионлар лигасида 7-турдан кейин «Shanghai Shenshua» плей-офф йўлланмаси учун имкониятларини бой берди. 8-турда Леонид Слуцкий жамоаси «Buriram United»га қарши ўйинда мусобақани ғалаба билан тарк этишга уриниб кўрди, аммо бунинг уддасидан чиқа олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашув 0:2 ҳисобида Таиланд клуби фойдасига якунланди. Мезбонлар биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларидаёқ иккита гол уриб, ўйинга тезда йўналиш бериб юборди. Орадан кўп ўтмай «Shanghai Shenshua» бир футболчисидан айрилиб, бир киши кам бўлиб қолди ва бу ҳолат баҳсдаги интрига деярли йўқолишига олиб келди.

«Shanghai Shenshua» бош мураббийи Леонид Слуцкийнинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкий бошқарувидаги Shanghai Shenshua Осиё Чемпионлар лигасида ютқазди