Эрик Гарсия «Барселона» ўз услубига ишонади ва ўзини энг зўр дейди

«Барселона» ҳимоячиси Эрик Гарсия жамоанинг ўйин фалсафаси ҳақида фикр билдириб, каталонияликлар танлаган йўл тўғри эканига қатъий ишонишини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Гарсиянинг таъкидлашича, «Барселона»нинг ғояси ва футбол услуби унга жуда яқин: у жамоасини энг кучли деб билади. Шу билан бирга, буни фақат майдондаги натижалар билан исботлаш кераклигини ҳам қўшимча қилди. Ҳимоячи клуб Чемпионлар лигасида ғалаба ва бошқа совринлар учун курашишга қодир, деб ҳисоблайди.
Ла Лиганинг 25-туридан кейин «Барселона» 61 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги «Реал»дан фарқ — атиги 1 очко.
Каталонияликлар 28-февраль, шанба куни 26-тур учрашувида «Вильярреал»ни қабул қилади. Ўйин 20:15 да (Тошкент вақти билан) бошланади.
Аввалроқ Гарсия «Барселона» 0:4 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин ҳам вазиятни ўнглашига ишонишини билдирган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!