date

Слуцкий бошчилигидаги «Шанхай Шэньхуа» АЧЛда ютқазиб қўйди

Слуцкий бошчилигидаги «Шанхай Шэньхуа» АЧЛда ютқазиб қўйди

Осиё Чемпионлар лигасида «Шанхай Шэньхуа» етти турдан кейин плей-оффга чиқиш имкониятини бой берганди. 8-турда Леонид Слуцкий жамоаси мусобақани тарк этишдан олдин ҳеч бўлмаса муносиб якун қилишга уринди, бироқ буни уддалай олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувда Таиланднинг «Бурирам Юнайтед» клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонлар биринчи таймнинг дастлабки дақиқаларида тезкор икки гол уриб, ўйин тақдирини ҳал қилди, кейинроқ «Шанхай Шэньхуа»нинг бир футболчиси майдондон четлатилгани интрига қолишига ҳам йўл қўймади.

Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкий бошчилигидаги «Шанхай Шэньхуа» АЧЛда ютқазиб қўйди