Бундеслига гранди «Интер»дан Бенжамен Паварни сотиб олиши мумкин

Ҳимоячи Бенжамен Павар ёзги трансфер ойнасида яна жамоасини ўзгартириши эҳтимоли бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мавсум охиригача миланлик «Интер»дан ижарага олинган франсуз футболчи бўйича «Марсел» 15 млн евроли сотиб олиш опциясини фаоллаштиришни режалаштирмаяпти. Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, 29 ёшли футболчи юзасидан яқинда Дортмунднинг «Боруссия»си сўров юборган, шунингдек, номи ошкор этилмаган Саудия клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда. «Нерадзурри» раҳбарияти эса ўйинчини мавсум оралиғида сотишни кўзламоқда.
Transfermarkt маълумотига кўра, Павар нархи 20 млн еврога баҳоланади. Унинг «Интер» билан шартномаси 2028 йилнинг ўрталаригача амал қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг