Гвардиола Холанннинг қачон қайтишини айта олмади

"Манчестер Сити" АПЛнинг шанба кунги учрашувида "Лидс"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди, бироқ жамоа Эрлинг Холаннсиз майдонга тушди. Норвегиялик ҳужумчи машғулотда олган жароҳати сабаб беллашувни ўтказиб юборди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйиндан кейин журналистлар бош мураббий Хосеп Гвардиоладан Холанннинг қайтиш муддати ҳақида яна сўрашди. Мутахассис аниқ санани айта олмаслигини билдириб, футболчини имкони борича тезроқ сафга қайтишини исташини таъкидлади. Гвардиоланинг сўзларига кўра, клуб базасида ички маълумотларни тарқатадиган "жосуслар" йўқ, аммо у муаммо унчалик жиддий эмас деб ўйламоқда.
"Лидс"га қарши баҳсдаги ягона гол муаллифи Антуан Семеньо бўлди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг