date

Слуцкийнинг «Шанхай»и Осиё Чемпионлар лигасида мағлуб бўлди

Слуцкийнинг «Шанхай»и Осиё Чемпионлар лигасида мағлуб бўлди

«Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан кейин плей-офф йўлланмаси учун имкониятларини бой берди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан обрў учун сўнгги уриниш эди, бироқ бу сафар ҳам натижа чиқмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Таиланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг дастлабки қисмидаёқ икки бор дарвозани ишғол қилган «Бурирам Юнайтед» ўйин ритмини қўлга олди, «Шанхай Шенхуа»нинг бир футболчиси майдонддан четлатилгач эса интрига деярли сўнди.

Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шенхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкийнинг «Шанхай»и Осиё Чемпионлар лигасида мағлуб бўлди