«Ливерпул» Салоҳдан кейинги етакчини Собослаи деб билмоқда

Муҳаммад Салоҳ ёзда клубни тарк этиши эҳтимоли фонида, «Ливерпул» раҳбарияти янги таянч фигурани танлашга яқин: жамоада асосий рол Доминик Собослаи зиммасига юкланиши мумкин. Бу ҳақда The Touchline хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, мерсисайдликлар таркибни Собослаи атрофида шакллантиришни режалаштирмоқда. Клуб унинг ўйин сифати ва барқарорлигига ишонмоқда, шунингдек, венгриялик футболчининг етакчилик фазилатлари ва жамоага таъсири сезиларли ошиб бораётганини ҳам қайд этмоқда.
Собослаи 2023 йилдан буён «Ливерпул» сафида тўп тепмоқда. Жорий мавсумда 25 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи барча турнирларда 37 ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.
Футболчининг мерсисайдликлар билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!