date

Гави тиззасидаги операциядан сўнг майдонга яқинлашди

Гави тиззасидаги операциядан сўнг майдонга яқинлашди

«Барселона» ярим ҳимоячиси Гави тиззасидаги жарроҳлик амалиётидан кейин тез орада футбол майдонига қайтиши кутилмоқда. У август ойидан бери ўйинларда иштирок этмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

The Touchline хабарига кўра, каталонияликлар футболчини дарҳол асосий таркибнинг оғир ритмига ташлаб юборишни режалаштирмаяпти. Клуб уни босқичма-босқич ўйин амалиётига қайтариш, худди Марк Бернал билан қўлланган ёндашувга ўхшаш йўл тутмоқчи.

Яқин ҳафталарда Марк Бернал ва Марк Касадо майдонда кўпроқ дақиқа олиши кутилмоқда, Гавига бериладиган юклама эса аста-секин оширилади. Жамоа мураббийи Флик Гавига юқори баҳо беради ва уни ўзига хос футболчи деб ҳисоблайди, шу сабаб ортиқча таваккал қилиш ниятида эмас.

Жорий мавсумда 21 ёшли Гави Ла Лигада атиги икки учрашувда майдонга тушиб, битта голли узатма муаллифи бўлган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гави тиззасидаги операциядан сўнг майдонга яқинлашди