date

Роналду трансфер кафолатларидан сўнг келажагини ҳал қилди

Роналду трансфер кафолатларидан сўнг келажагини ҳал қилди

Криштиану Роналду сўнгги пайтларда «Ал-Наср»нинг бир нечта учрашувларида майдонга тушмай, клуб бошқарувидан норози эканини билдириб қўйди. Шу фон’да португалиялик суперьулдуз ёзда Саудия Арабистонини тарк этиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар кўпайганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бироқ 365Scores хабарига кўра, Роналду шартномаси якунигача — яъни 2027 йил ўрталаригача — «Ал-Наср»да қолишга қарор қилган. Манбада айтилишича, ҳужумчига Саудия Арабистони инвестиция фонди вакиллари топ даражадаги футболчиларни олиб келиш бўйича аниқ кафолатлар берган.

Айни пайтда «Ал-Наср» Саудия Про-лигаси турнир жадвалида пешқадам. Иккинчи ўриндаги «Ал-Аҳли» икки очко ортда, учинчи «Ал-Ҳилол» эса уч очко кам жамғарган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду трансфер кафолатларидан сўнг келажагини ҳал қилди