Икарди агентлари «Галатасарай» билан келажагини муҳокама қилади

«Галатасарай»нинг аргентиналик ҳужумчиси Мауро Икарди вакиллари футболчининг клубдаги истиқболи бўйича раҳбарият билан учрашув ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Инсайдер Николо Скиранинг хабарига кўра, ўйинчининг агентлари билан Истанбул клуби раҳбарлари ўртасидаги музокаралар апрел ойида бўлиб ўтади.
Шу билан бирга, Икардига қизиқиш билдираётган жамоалар ҳам бор: улар форвардни эркин агент сифатида шартнома билан таркибга қўшиб олишга тайёр.
Икардининг «Галатасарай» билан амалдаги битими 2026 йил 30 июнгача мўлжалланган. 33 ёшли футболчининг бозор қиймати 6 миллион евроға баҳоланмоқда.
2025/2026 йилги мавсумда аргентиналик ҳужумчи 36 ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг