АҚШда рекорд тадбир: 100 йиллик Мерилин Монро хотираси оммавий “жонланди”

АҚШда афсонавий актриса Мерилин Монро таваллудининг 100 йиллигига бағишланган ноодатий тадбир ташкил этилди. Ушбу маросимда 1034 нафар иштирокчи Монро образида чиқиш қилиб, бир вақтнинг ўзида актрисанинг машҳур қиёфасини гавдалантирди.
Тадбирда эркаклар ҳам, аёллар ҳам иштирок этиб, Мерилин Монронинг услуби, соч турмаги, кийиниш услуби ва ўзига хос саҳна образини қайта жонлантиришди. Оқ либослар, классик пардоз ва машҳур “Hollywood” услуби тадбирга ўзгача муҳит бағишлади.
Ташкилотчилар бу лойиҳани нафақат хотира тадбири, балки жаҳон киноси тарихига ҳурмат ифодаси сифатида ўтказилганини таъкидлашди. Иштирокчилар эса бундай оммавий перформанс орқали Мерилин Монро образининг ҳали ҳам дунё бўйлаб қанчалик машҳурлигини кўрсатиш мақсад қилинганини айтишди.
Мазкур тадбир ўзининг ноёблиги билан томошабинлар ва ижтимоий тармоқларда катта қизиқиш уйғотди ҳамда рекорд даражадаги иштирокчилар сони билан эътиборга тушди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!