date

Роналду келажагини ҳал қилди ва «Ал-Наср»да қолади

Роналду келажагини ҳал қилди ва «Ал-Наср»да қолади

Криштиану Роналду яқинда «Ал-Наср»нинг бир нечта ўйинларида майдонга тушмай, клуб бошқарувидаги айрим масалалардан норози эканини билдирганди. Шу фон’да португалиялик юлдуз ёзда Саудия Арабистонини тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзлар ҳам тарқалди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бироқ 365Scores хабарига кўра, Роналду шартномаси якунигача — яъни 2027 йил ўрталаригача «Ал-Наср» сафида қолиш қарорини қабул қилган. Ҳужумчига Саудия Арабистони инвестиция фонди вакиллари топ футболчиларни трансфер қилиш бўйича аниқ кафолатлар бергани айтилмоқда.

Айни пайтда «Ал-Наср» Саудия Про-лигаси турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди. Иккинчи ўриндаги «Ал-Аҳли» икки очко ортда, учинчи «Ал-Ҳилол» эса уч очко кам жамғарган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду келажагини ҳал қилди ва «Ал-Наср»да қолади