Бобур Акмалов FootWeek муаллифлик лойиҳасининг навбатдаги сонида кўпроқ футбол атрофидаги воқеаларга диққат қаратди.
Кўрсатувда ҳудудий футбол ассоциациялари ходимлари маошсиз ишлаётгани ҳақида сўз боради. Бу борада ЎФА вакили изоҳ бериб, муаммо тез орада барҳам берилишини айтган, аммо мавзу шу билангина ёпилади деб бўлмайди.
Футболчи клуб билан шартномасида ноаниқликлар ва қинғирликлар бўлса, кимга мурожаат қилсин? Клуб футболчи олдидаги мажбуриятларини бажармаса, қаерга шикоят қилгани дуруст? Маошини оломаётган футболчилар ишни нимадан бошлаши даркор? Шу каби саволларга Футболчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти – FIFPro вакили батафсил жавоб беради.
У дедик, бу дедик, ОЧЛдаги ягона вакилимиз чорак финалдан ортга қайтганига ҳаммамиз турлича фикр билдирдик. Мураббийнинг ўзи-чи, бу ҳақда қандай фикрда? У нимадан қониқди-ю, нимадан афсусда? Жамоа катта мегалойиҳа сифатида давом этадими ё...?
Ва ниҳоят, мухлислар Жалолиддин Машариповсиз «Пахтакор»ни кўришга тайёрланаверишсинмикин? Грузиялик мутахассис Шота Арвеладзе ОЧЛ ва бошқа мавзуларда гапирди.
ОЧЛ ҳақида
– Ўзимдан қониқдим, дейишим қийин. Жуда керак пайтимда бетоб бўлиб қолдим. Тақдиримда коронавирус бўлиш ёзилган экан, шу вирус қурғур менга ҳамма касал бўлган пайтда ёпишса бўлмасмиди... Ўша пайтда бўлганида, эҳтимол, вазият ҳозир бошқача бўлармиди.
Начора, шундай бўлиши керак экан. Финалга бир қадам қолганида тўхтадик. Жуда алам қилди. Афсус, сизлар у ерда бўлмадингиз. Акс ҳолда жамоамиз нафақат кучли, нафақат бу лигани ютишга қодирлигини, балки бу билан яшаганимизни, барча ўй-хаёлларимиз шунга қаратилганини, кубок бизники эканини барчамиз ичимиздан ҳис қилиб, сезиб турганимизни кўрган бўлардингиз. Ҳа, биз фикран ва руҳан бунга тайёр эдик. Жисмонан тайёрлигимизни-ку, айтмасам ҳам кўрдингиз. Қасам ичиб айтаманки, финал ва кубок нигоҳларимиз олдидан ўтиб кетди.
6 ўйин ўтказдик. Ўйиндан ўйинга кучайиб бордик. У ерда ҳақиқий карантинда яшадик: меҳмонхона – машғулот – ўйин. Бўлди, ҳеч қаерга чиқиш йўқ. Шундай тиғиз графикда, ўйлайманки, ёмон қатнашмадик турнирда. Худо бизга бу кубокни дарров инъом этмаганида ҳам бир ҳикмат бор – биз яна ва яна интилаверамиз, йилдан йилга кучаямиз, ўсамиз, ривожланамиз ва футбол бир ерда тўхтаб қолмаслиги учун ишлаймиз. Бу яхшиликка!
«Жалолиддиннинг фоли бўлмаганида...»
– Мен бу вазиятни телевизор орқали кўрдим. Ҳакам дастлаб сариқ карточка кўрсатганида реакциям шундай бўлди: эҳ, кейинги ўйинни ўтказиб юборади. Тушуняпсизми, мен хаёлан финалда эдим. Жамоам финалга лойиқ эди.
Эроннинг барча жамоалари деярли бир хил футбол ўйнашади. 4-4-2 схемаси; ҳимоя, яримҳимоя ва ҳужумда бир нафардан бошқалардан ажралиб турадиган кучли футболчиси бор. Тўғри, «Персеполис» футболчилари Эроннинг бошқа клублари вакилларига нисбатан кучлироқ эдилар.
Биз яримҳимояда 5 нафар футболчи бўлиб ўйнадик ва марказни улардан олиб қўйдик. Ҳамробеков кўпроқ эркин ўйнади, тўп билан муомала қилди кўпроқ. Тўп бизда эди, ташаббус бизда бўлди. Ва... ўша воқеа содир бўлди. Ҳакам Жалолни четлатмаса ҳам бўларди. Эронлик футболчи дарҳол туриб, ўйинни давом эттирди ҳам. Нима ҳам дердик, шундай бўлиши керак экан.
Кимнидир жамоадан ажратиб кўрсатмаган бўлардим. Бизда жамоа бор. Шу билан бирга, жамоанинг ўз етакчилари бор. ОЧЛда кўрган бўлсангиз керак, захирамиздаги исталган футболчи майдондагисини алмаштира олади. Ҳа, айрим ўйинчи алмаштиришларимиз яхши бўлмагандир, лекин бу ўша кунги ҳолат. Шундай муваффақият билан бошқа мисолларни – ўйинни кучайтира олган алмаштиришларни ҳам айтса бўлади. Умуман айтганда, жамоа бир бутун, яхлит эди.
Машарипов кетса...
– Ҳожимат ҳам, Аброр ҳам жамоага яхши киришиб кетди. Ҳожимат доим рақиб дарвозасига қараб ўйнайди. У дадил, чаққон, қўрқмас футболчи. Мураббий сифатида унинг яхши жиҳатларини сайқаллаш, керакли жойга йўналтириш қолади, холос. Аброр ҳақида ҳам шундай дея оламан.
Шу ўринда Вадим Карленовичга алоҳида раҳмат айтмоқчиман. У миллий жамоага Ҳожимат, Аброр ва Иброҳимхалилни жалб қилиб, уларга ўйин амалиёти бериб, ўзбек футболига ва «Пахтакор»га катта ёрдам беряпти. Бу йигитлар – Ўзбекистон футболи келажаги.
Жалолиддинсиз, албатта, бошқа «Пахтакор» бўлади. Биз кучсизланишимиз ҳам мумкин. Қай бир йўналишда, албатта, кучсизланамиз. Қаранг, 45 ассист! 45!!! У ўрни билинадиган футболчи. Бизнинг вазифамиз унинг ўрнини боса оладиган футболчи топиш.
Ёки Жалолиддинни олиб қолиш варианти ҳам бор. Осиёда «Пахтакор»дан кучлироқ жамоалар кўп эмас. «Пахтакор» ривожланяпти ва етакчилардан бирига айланади. Хўш, етакчилардан бирида қолиш ва ўйнашнинг нимаси ёмон? “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар