date

Элдор Шомуродов “Карагумрук”га қарши баҳсда қандай баҳоланди?

Элдор Шомуродов “Карагумрук”га қарши баҳсда қандай баҳоланди?

Кеча Туркия Суперлигаси 4-туридан ўрин олган “Карагумрук” – “Истанбул Башакшеҳир” тўқнашуви 2:0 ҳисобида меҳмонлар фойдасига якун топди.

Беллашувда жамоа устози ҳамюртимиз Элдор Шомуродовни асосий таркибда майдонга туширди. Ҳужумчи 85 дақиқа давомида майдонда фаол ҳаракат қилди ва шундан сўнг захирага олинди. Унинг майдондаги чиқишига эса турли халқаро нашрлар ўз баҳосини беришди.

Хусусан, “Fotmob” сайти Элдорнинг ўйинини 7.5 баллга муносиб деб топди. “Sofascore” портали эса унга нисбатан пастроқ — 6.3 балл қўйди. Шу билан бирга, яна бир нуфузли портал ҳисобланган “Flashscore” эса Шомуродовни 6.9 балл билан баҳолади.

Эслатиб ўтамиз, “Истанбул Башакшеҳир” навбатдаги турда 21 сентябрь куни “Аланьяспор”га қарши майдонга тушади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Элдор Шомуродов “Карагумрук”га қарши баҳсда қандай баҳоланди?