date

Instagram одамлар руҳиятини бузаяптими? Йўл қўйиш ёки тўхтатиш керакми?

Instagram одамлар руҳиятини бузаяптими? Йўл қўйиш ёки тўхтатиш керакми?

Instagram – дунёдаги энг оммабоп ижтимоий тармоқлардан бири бўлиб, унга ҳар куни миллионлаб одамлар видео ва суратларни жойлаштириб, дўстларининг ва машҳурларнинг ҳаётини кузатиб боради. Бугунги кунда, платформанинг асосий хусусияти нафақат илҳом, балки одамларда ўзидан қониқмаслик ва тушкунлик кайфиятини уйғотишда катта роль ўйнайди. Instagram ҳар куни янги суратлар, видеолар, story’лар ва reels’лар билан тўлиб-тошади, аммо бу қандай таъсир қилади? Ҳақиқатан ҳам, Instagram руҳиятга ижобийдан кўра салбий таъсир кўрсатмоқдами?

Гўзаллик ва мукаммаллик талаблари

Instagram ва шунга ўхшаш ижтимоий тармоқлар одамларни ўзини бошқалар билан таққослашга ундайди. Ҳар куни суратлар ва видеолар орқали идеал қоматлар, ҳашаматли уйлар, қиммат машиналар ва қизиқарли саёҳатлар ўртага ташланади. Бу, ўз навбатида, фойдаланувчиларни ўзини бошқалар билан таққослашга, кундалик ҳаётни ижтимоий тармоқлардаги “бахтли ҳаёт”лар билан солиштиришга олиб келади.

Психологияда бу жараён ижтимоий таққослаш (social comparison) деб аталади. Instagram’да жуда узоқ вақт фойдаланиш натижасида, кўпинча ўзини паст баҳолаш, ташқи кўринишидан норозилик ва “мен етарли эмасман” деган туйғулар пайдо бўлади. Бу, айниқса, ёшлар ва ўсмирлар учун хавфли, чунки улар “мен кимман?” деб савол қўяётган даврда бундай таққослашдан кўпроқ зарар кўришлари мумкин.

Instagram’даги кўп суратлар ва видеоларнинг кўпчилиги идеализацияланган ҳаётга, гўзалликка ва мукаммолликка қаратилган бўлиб, улар ҳар доим ҳам ҳақиқий ҳаётни акс эттирмайди. Агар инсон бу тасвирларни ҳақиқий ҳаёт стандарти деб қабул қилса, руҳий босим ва стрессга йўл қўйилади, оилавий низолар ва турли соғлиқ муаммолари пайдо бўлиши мумкин.

Like ва “follower”лар босими

Instagram’да “like” ва “follower”лар сони кўпинча инсоннинг ўзини қадрлаш мезонига айланади. Кам лайклар тўплаган постлар фойдаланувчини ўзини қизиқарсиз ёки ортиқча ҳис қилтирар экан, бу ўз навбатида кайфиятнинг пасайиши, тушкунлик ва хавотирга олиб келади. Психологик тадқиқотлар шунга ишора қиладики, айниқса ёшлар ва ўсмирлар ташқи баҳолашга кўпроқ боғланган бўлиб, улар шунга мос ҳолда ижтимоий тармоқлар орқали ўз шахсий қадрларини баҳолашга бошлайдилар.

Instagram’dagi “like” ва “follower”лар аслида инсоннинг қадрини реальный ҳаётдаги ютуқлардан эмас, балки ижтимоий тармоқдаги рақамлар орқали ўлчашга олиб келади. Бу жараён ҳар сафар янги лайк ва кузатувчилардан допамин ажралишига сабаб бўлади, натижада ижтимоий тармоқка бўлган қарамлик кучаяди.

Вақтни ўғирлайдиган "scrolling"

Instagram’нинг асосий хусусиятларидан бири фойдаланувчини вақтнинг катта қисмини платформада ушлаб туриш. Бу кўпинча “infinite scrolling” (чексиз скроллинг) орқали амалга оширилади, бу тарзда алгоритмлар фойдаланувчининг қизиқишларига мос контентни доимий равишда кўрсатиб, уни бир неча соат давомида видеолар, суратлар ва клиплар билан банд қилади. Натижада, кунлик фаолиятлар, ўқиш ёки шахсий ривожланиш орқага сурилади ва инсоннинг унумдорлиги пасаяди.

Шунингдек, доимий янгиланиб турадиган контент ва ўзгарувчи ҳикоялар фойдаланувчининг диққатини тартибсизлантиради, бу кайфият ўзгаришларига, стресс ва безовталикка сабаб бўлиши мумкин. Қисқа қилиб айтганда, Instagram’га бўлган қарамлик ўз вақтидаги ва кундалик фаолиятларга таъсир қилади.

Яширин ижобий жиҳатлар ҳам бор

Instagram, шубҳасиз, ижодий фикрлаш, билим алмашиш ва бизнес юритиш учун катта имкониятлар яратади. Кўплаб ёшлар платформадан қўшимча даромад топиш ва янги дўстлар орттириш имконини топмоқда. Instagramда фойдаланувчи ўз ҳаётини қандай тарзда бошқаришини ўзи танлайди.

Шунингдек, ижтимоий тармоқлардан унумли фойдаланиш инсоннинг руҳий саломатлигини сақлаш ва янада самарали бўлиш учун муҳимдир. Instagram'ни онгли ишлатиш муҳим, шу орқали нафақат бахтли бўлиш, балки ҳаётингизнинг ҳар бир лаҳзасини қадрлашга эришиш мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Instagram одамлар руҳиятини бузаяптими? Йўл қўйиш ёки тўхтатиш керакми?