Токиодаги XVI ёзги Паралимпия ўйинларининг 10-куни ҳам ўз ниҳоясига етди. Бугун юртимиз шарафини 9 нафар спортчи ҳимоя қилди.
Жумладан, пара каноэ бўйича финалда қатнашган спортчимиз Азизбек Абдулҳабибов 43.584 сония вақт билан маррага 8-ўринда етиб келди.
Пара енгил атлетиканинг баландликка сакраш мусобақаларида финалда иштирок этган ҳамюртимиз Темурбек Гиязов 1.88 метр натижа билан мусобақадаги иштирокини якунлади.
Яна бир пара енгил атлетикачимиз Ёрқинбек Одилов эса ядро улоқтириш баҳсларида финалда 11.71 метр натижа кўрсатди ва 9-ўринни эгаллади.
Аммо аёллар ўртасида ядро улоқтиришда финалда қатнашган ҳамюртимиз Сафия Бурханова эса 14.78 метр натижа билан олтин медални қўлга киритди.
Айни дамда Ўзбекистон делегацияси 7 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза, жами 17 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 17-ўринда бормоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди