Фото: Wday
Бугунги ҳаётни Wi-Fi роутерсиз тасаввур қилиш қийин. Том маънода ҳамма нарса интернетга боғлиқ: кимдир уйдан ишлайди, кимдир онлайн фильмларни томоша қилади ва кимдир видео қўнғироқларда соатлаб суҳбатлашади, деб ёзади Wday.
Ҳар қандай гаджетлар симсиз сигналга уланади: смартфондан ноутбукгача, ҳатто ақлли маиший техникалар ҳам. Одатда қурилма коридорда ёки телевизор ёнига жойлашади. Аммо муқобил ечим сифатида у ҳатто музлаткич ёнига ҳам қўйилади.
Умуман олганда, қурилма сигналини ўчириш қийин. Аммо унинг ўзи магнит чизиқли карталарни демагнетизация қилиши ва узатиш сифатини пасайтириши мумкин.
Масалан, унинг атрофида банк ва дисконт карталарини сақлаш тавсия этилмайди. Улар тезда яроқсиз ҳолга келади. Аммо чипли карта роутер таъсиридан зарар кўрмайди.
Автомобильнинг сигнализация калити ҳам унинг яқинида вақти-вақти билан ишлаб кетиши мумкин. Шунингдек, домофон калити ва bluetooth эшитиш воситасини ҳам қўймаслик лозим.
Яқин атрофдаги микротўлқинли печ Wi-Fi сигналига тўсқинлик қилиши мумкин. Ушбу тоифага двигателлар бўлган чангюткич ва бошқа жиҳозлар ҳам киради.
Роутерни металл буюмлар билан тўсиб қўймаслик керак, чунки металл электромагнит майдон энергиясини йўқотади. Уни деворлардаги бетон ва ғиштли токчаларга ҳам ўрнатмаслик тавсия этилади. Акс ҳолда бундай бурчакларда тўлқин тўлиқ узатилмайди.
Агар квартирада интернет яхши ишламаса, провайдердан камчилик излашга шошмаган маъқул. Балки ундан фойдаланишда хатога йўл қўйилган бўлиши мумкин.
Шунингдек, Wi-Fi ухлаш учун мўлжалланган жойлар яқинига қўйилмаслиги керак. Агар организм мунтазам ва узоқ вақт давомида унинг таъсири остида бўлса, унинг нурланиши кичик бўлса-да, саломатлик учун хавф туғдириши мумкин.
Яқинда америкалик олимлар тажриба ўтказди. Улар бир нечта каламушлар киритилган қафас ёнига Wi-Fi роутер қўйди. Кемирувчиларнинг етти фоизида шиш ҳосил қила бошлади. Бундан ташқари, ҳайвонларда асабийлашиш ва гиперфаоллик кузатилди.
Бу билан қурилмани зарарли воситалар қаторига киритиб қўймаслик зарур. Шунчаки соғлиқни сақлашга ёрдам берадиган эҳтиёт чораларини кўриш лозим. Мутахассислар Wi-Fi’ни ойнали балконга кўчиришни маслаҳат беради, у ердан сигнал уй ва бошқа буюмлар учун ҳам хавфсиз тарзда тарқалади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Ким Чен Ин Ғарбни Украинадан Россияга қарши фойдаланганликда айблади