Диагностикада инқилоб: Microsoft AI шифокорлардан 4 баробар аниқ ташхис қўйди

Техно1 дақиқа ўқиш568
Диагностикада инқилоб: Microsoft AI шифокорлардан 4 баробар аниқ ташхис қўйди
Microsoft компанияси тиббий ташхис қўйиш жараёнида янги инқилобга асос солиши мумкин бўлган MAI Diagnostic Orchestrator номли сунъий интеллект тизимини намойиш этди. Wired’нинг ёзишича, ушбу янгилик шифокорлар гуруҳининг кўрсаткичларидан тўрт баравар аниқроқ ташхис қўя олган.

Таъкидланишича, бу инновацион тизим нафақат беморларнинг ҳолатини тез ва самарали баҳолай олади, балки тиббий текширув харажатларини ҳам 20 фоизга қисқартириб беради. Microsoft’нинг сунъий интеллект бўйича бўлим раҳбари Мустафо Сулаймон ушбу лойиҳани "тиббий зеҳн сари ташланган ҳақиқий қадам" деб баҳолади. MAI Diagnostic Orchestrator кўплаб етакчи тил моделлари — ChatGPT, Gemini, Claude, LLaMA ва Grok’ни бирлаштиради ва экспертлар ҳамкорлигига асосланган фаолият юритади.

Тизим New England Journal of Medicine’да эълон қилинган 304 та клиник ҳолат асосида синовдан ўтказилди. У шифокорлар каби беморнинг аломатларини таҳлил қилиб, тестлар тайинлаб, ташхис қўйди. Натижаларга кўра, MAI Diagnostic Orchestrator’нинг аниқлик даражаси 80 фоизни ташкил этган, шифокорларники эса атиги 20 фоизга етган. Шу билан бирга, сунъий интеллект арзон, лекин самарали усулларни танлай олгани ҳам қайд этилган.

Лойиҳага Google’нинг собиқ етакчи мутахассислари раҳбарлик қилмоқда. Microsoft уларни ўз сафига жалб қилиб, рақобатчи техногигантларга кучли зарба бермоқда. Компания вице-президенти Доминик Кингнинг фикрича, эндиги қадам — бу технологияни реал тиббий шароитларда синовдан ўтказиш бўлади.

Бироқ, мутахассислар натижаларга эҳтиёткорлик билан ёндашиш кераклигини таъкидлашмоқда. Чунки синов жараёнида шифокорлар ўзларининг барча қўшимча ёрдам воситаларидан фойдаланмагани инобатга олинмаган. Шунингдек, сунъий интеллект беморларнинг индивидуал хусусиятларини ва мавжуд шароитларни қандай ҳисобга олади, деган масала ҳам аниқ эмаслигича қолмоқда.

Айни пайтда, Microsoft бу тизимни оммавий тижоратга чиқарадими ёки йўқ — бу ҳали номаълум. Аммо MAI Diagnostic Orchestrator’ни Bing ёки бошқа тиббий платформаларга интеграция қилиш имконияти кўриб чиқилаяпти. Microsoft’нинг фикрича, бундай илғор технологиялар келгусида тиббиётда сарфланадиган маблағларни сезиларли камайтиришга ёрдам беради.

Тез фурсатда сунъий зеҳн соғлиқни сақлаш соҳасини тубдан ўзгартириши мумкин. Лекин ҳар қандай илғор технология сингари, унинг ҳақиқий таъсири фақат вақт ўтиши билан аниқ бўлади. Шубҳасиз, Microsoft ташаббуси дунё тиббиётида янги даврни бошлаб бериши мумкин.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Спорт
    Жозе Моуриньо «Реал»нинг қишки трансфер режаларига нуқта қўйди
  2. Спорт
    Почеттино ва унинг штаби «Манчестер Юнайтед» базасида соч олдирди...
  3. Жамият
    «Эй гўзал қизим, бу гаплар сенга»: отанинг қизига қаратилган 9 та ҳаётий ўгити
  4. Дунё
    Мексикада 26 ёшли футболчи учрашув пайтида майдондаги қуролли ҳужумда ҳалок бўлди
  5. Спорт
    Ла Лигада ноябрь ойининг энг яхши мураббийи совринига даъвогарлар эълон қилинди
  6. Спорт
    Фабио Каннаваро Абдуқодир Ҳусановни сайқалланиши керак бўлган олмосга қиёслади
  7. Дунё
    Ҳиндистонда маймунлар Тожмаҳалнинг учта дарвозасини эгаллаб, сайёҳларга ҳужум қилмоқда
  8. Техно
    Хитойда намойиш этилган янги IRON гуманоид роботи жамоатчиликни ҳайратга солди
  9. Жамият
    Ер юзидаги энг совуқ синфхона: Жавоҳирбек Азизов нега Антарктида яхшироқ раҳбарларни тарбиялай олади, деб ҳисоблайди
  10. Дунё
    Венгрияда миллиардерларга қарши махсус ҳашамат солиғи жорий этилди