
Технология гиганти Amazon ўзининг коинотдан интернет етказиб бериш лойиҳасининг янги кўринишини намойиш этди. Илгари "Kuiper" деб номланган лойиҳанинг номи Amazon Leo деб ўзгартирилди ва компания Leo Ultra терминалини тақдим этди. Компания буни бугунги кунда дунёдаги "энг кучли терминал" деб таъкидламоқда.
Тезлик рекорди: 1 Гбит/с

"Leo Ultra" — бу тахминан 50х80 сантиметр ўлчамли, қўзғалмас ўрнатиладиган йирик фазали антеннадир. Унинг ичида Amazon’нинг шахсий чиплари ва бир вақтнинг ўзида маълумот узатиш ва қабул қилишга қодир бўлган тўлиқ тизим мавжуд. Энг муҳими, тезлик даражаси жуда жиддий: юклаб олиш учун 1 Гбит/с гача ва узатиш учун 400 Мбит/с гача тезлик ваъда қилинмоқда.
Уч хил модель ва глобал қамров
"Ultra" флагман модели бўлишига қарамай, Amazon шунингдек, ўртача "Leo Pro" ва атиги 17 сантиметрли кичик "Leo Nano" терминалини ҳам намойиш этди, унинг ўтказувчанлик қобилияти 100 Мбит/с гача.
Ҳозирда Amazon орбитада 150 дан ортиқ сунъий йўлдошга эга бўлиб, оммавий учиришлар апрель ойидан бери давом этмоқда. Компания бутун дунёни қамраб олиш учун бир неча минглаб қурилмаларни жойлаштиришни, ҳатто келгуси истиқболда орбитада маълумот марказларини бунёд этишни режалаштирмоқда. Ускуналар нархи ва тарифлари номаълум бўлиб, оддий фойдаланувчилар учун Amazon Leo хизмати 2026 йилда пайдо бўлиши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.