
Сўнгги йилларда сунъий интеллект ва рақамли технологиялар жадал ривожланмоқда. Уларнинг орқасида эса улкан технологик иншоотлар – маълумот марказлари (дата cентер) мавжуд. Бу марказлар, интернет банкдан тортиб, ЧатГПТ каби сунъий интеллект хизматларини узлуксиз ишлашини таъминлайди. Аммо, бу технологик қудрат ўзининг яширин салбий таъсирларини ҳам намоён қилмоқда – сув танқислиги ва экологик муаммолар.
АҚШнинг Жоржия штатидаги кичик қишлоқ – Менсфилдда яшовчи Беверли Моррис нафақага чиққач, орзусидаги осойишта ҳаётни бошлаб, табиат билан уйғунликда яшашни ният қилган эди. Аммо, орадан бир неча йил ўтмай, унинг уйидан атиги 400 метр нарида Мета (Facebook компаниясининг эгаси) томонидан қурилган катта маълумот маркази ишга тушди.
Натижада, Моррис хонадонининг ягона сув манбаи – қудуғи лойқа ва қум билан тўлиб, яроқсиз ҳолга келди. У ҳозирда ҳожатхонани ҳам челакда ташиб келтирилган сув билан ювишга мажбур. Сув босими паст, ичимлик сифатида фойдалана олмайди.
Мета компанияси бу муаммога алоқадорлигини рад этмоқда. Улар мустақил экспертизани ўтказиб, сув тизими маълумот маркази фаолиятидан зарар кўрмаганини айтишмоқда. Аммо Беверли ва унинг қўшнилари бошқача фикрда.
Биз “булут технологиялари”ни кўпинча виртуал тасаввур қиламиз. Аммо бу “булутлар” реал иншоотларда – дунё бўйича 10 мингдан ортиқ дата марказларда яшайди. Энг кўп марказлар АҚШ, Буюк Британия ва Германияда жойлашган.
Сунъий интеллект, булутли сақлаш ва рақамли хизматларга талаб ошгани сари, бу марказлар сони тез суръатда кўпаймоқда. Натижада, экологик муаммолар, айниқса сув истеъмоли масаласи долзарб бўлиб бормоқда.
Юқори қувватли серверлар совитилиши керак – бунинг учун эса миллионлаб литр сув сарфланади. Иссиқ кунларда битта марказ кунига ўртача 11-19 миллион литр сув ишлатади.
Тадқиқотларга кўра, сунъий интеллект асосидаги маълумот марказлари 2027-йилгача глобал миқёсда 6.46 триллион литр сув истеъмол қилиши мумкин.
Етакчи технологик компаниялар, масалан Амазон Wеб Сервиcес (АWС), бу муаммога жиддий ёндашмоқда. АWС сув сарфини камайтириш, ёмғир сувидан фойдаланиш ва чиқинди сувни қайта ишлаш каби ечимларни таклиф қилмоқда. Уларнинг мақсади 2030-йилгача фойдаланилган сувдан кўра кўпроқ сувни табиий ҳавзалар ва жамоаларга қайтариш. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар