date

Винисиус Хаби Алонсо билан ярашди

Винисиус Хаби Алонсо билан ярашди
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор бош мураббий Хаби Алонсо билан ярашди. COPE нашрининг хабар беришича, бразилиялик футболчи чоршанба куни жамоа олдида узр сўраганидан сўнг, дарҳол Алонсога мурожаат қилган.

Клуб ичида ушбу масала ёпилган деб ҳисобланмоқда. Маълумки, "Барселона"га қарши ўйинда Винисиус иккинчи тайм давомида захирага олинган эди.

Тўртинчи ҳакам таблосида ўз рақамини кўрган футболчи бу қарорга норози бўлган. У мураббийга қўл узатмасдан тўғридан-тўғри кийиниш хонасига йўл олган, бироқ бир неча дақиқадан сўнг майдонга қайтган эди.

Аввалроқ Винисиус жамоатчиликка расмий узр баёноти берган, аммо унда Хаби Алонсога мурожаат қилмаган эди, бу эса можаролар ҳақида миш-мишлар тарқалишига сабаб бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Винисиус Хаби Алонсо билан ярашди