
Собиқ машҳур футболчи Дитмар Хаманн қишки трансфер ойнасида ҳужумкор ярим ҳимоячи Флориан Вирцнинг "Ливерпул"дан "Реал"га ўтиши эҳтимолини инкор қилмади. Хаманннинг сўзларига кўра, "Реал" бош мураббийи Хаби Алонсо Вирцнинг ҳолатини кузатишни тавсия қилган бўлиши мумкин.
"Алонсо Вирц ҳақида юқори фикрда. У "Байер"да Гранит Жака билан биргаликда жамоанинг юраги эди.
Вирц жуда истеъдодли футболчи ва "Ливерпул"да муваффақиятсизликка учраши даргумон, лекин замонавий футболда ҳеч нарсани инкор қилиб бўлмайди", - деди Хаманн ESportsBets нашрига.
Вирц жорий мавсумда "Ливерпул" сафида 13 ўйинда майдонга тушиб, учта голли узатма амалга оширди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар