
"Рома" жамоаси ҳозирги Италия чемпионатида яхши натижа кўрсатмоқда. Жан Пьеро Гасперини бошчилигидаги жамоа турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди, уларда "Наполи" билан очколар тенг бўлса-да, қўшимча кўрсаткичларда орқада қолишмоқда.
Қишки трансфер ойнасида "Рома" ўз таркибини кучайтиришни режалаштирмоқда. Transfer News Live нашрининг La Gazzetta dello Sportга асосланиб хабар қилишича, Римнинг "бўрилар"и январ ойида "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Жошуа Зиркзени ижарага олишни хоҳламоқда.
24 ёшли Зиркзее жорий мавсумда кам ўйин амалиётига эга бўлмоқда ва қишки трансфер ойнасида "Манчестер Юнайтед"ни тарк этишни исташи аниқ.
Нуфузли Transfermarkt портали нидерландиялик футболчининг қийматини 28 миллион евро деб баҳоламоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар