Инсайдерлар интернет тармоғида iPhone 8 флагман смартфонининг илк схематик-чизмали суратини тарқатишди. Кутилганидек, янги айфон олд панелидаги Home бош тугмаси энди мавжуд эмас. Биометрик модул эса олд панелда ҳам, орқа панелда ҳам йўқ. Демак, бармоқ излари сканери учун дисплей панелида виртуал тугма ўрнатилади, деган гапларда жон бор.
iPhone 8 экранининг юқори қисмида 2 та камера модуллари мавжуд. Маълумотларга кўра, улардан бири 3D-камера бўлиб, бу лазерли сенсор қиёфани текширувдан ўтказади, ёки у кўзнинг рангдор пардаси учун ўрнатилган сканер бўлиши ҳам мумкин. 3D-камера сурат олинганидан сўнг ҳам, тасвирнинг фокус, яъни бош нуқтасини белгилаш ва объектларнинг ўзига алоҳида ишлов бериш имконини беради. Мисол учун, тасвирдаги объектнинг ёки инсон танасини 180 градусга ўзгартириш, бошқа виртуал эффектлар қўшиш мумкин бўлади, деб ёзади Terabayt сайти.
Норасмий маълумотларга кўра, iPhone 8 мобил телефонига 5,8 дюймли OLED-дисплей ўрнатилади ва унинг орқа панели шишадан тайёрланади. Гаджетнинг чизмали суратида ҳам 2 та — вертикал ҳолатда жойлашган камера модулларини кўриш мумкин. Смартфоннинг том қисмида 2 та микрофон, қуйи қисмида – динамик ҳамда USB-C порти мавжуд.
Бу чизмада чиндан ҳам янги айфон тасвирланган бўлса, айтиш мумкинки, iPhone 8 дизайнига кўра, аввалги айфонлардан тубдан фарқ қилади.
Айфоннинг «юбилей смартфони» бўлган iPhone 8 тақдимоти келаётган сентябр ойида кутилмоқда. Аммо, ўта илғор технологияни яратиш учун вақт талаб қилинади. Баъзи экспертлар дисплей ва камера етказиб берувчилар Apple’нинг буюртмасини ўз вақтида бажара олмаслигини, шу сабабли кейинги айфон тақдимоти 1-2 ойга кечикиши мумкинлигини айтишмоқда. Шунингдек, iPhone 8 билан бирга, iPhone 7s ҳамда iPhone 7s Plus моделлари ҳам намойиш қилинади. Улар кўринишидан аввалги айфонни эслатса ҳам, бир қатор янги технологияларга эга бўладилар. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда