date

Роббие Кеане Селтик бош мураббийлигига асосий номзод бўлиб турибди

Robbie Keane Seltik bosh murabbiyligiga asosiy nomzod bo‘lib turibdi

Ливерпул ва Ирландия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Роббие Кеане Селтик бош мураббийлиги учун асосий номзодлардан бири сифатида кўрилмоқда. Даилй Рекорд нашрининг хабар беришича, 45 ёшли мутахассис Лондон шаҳрида клуб раҳбарияти билан расмий музокаралар ўтказган ва ўзининг амбицияли лойиҳасини тақдим этган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Селтик айни дамда мураббийлик масаласида нозик вазиятни бошдан кечирмоқда. Жамоани қийин даврда қабул қилиб олган ва мавсумнинг сўнгги турида чемпионликни қўлга киритган тажрибали Мартин ЎНеилл билан ҳамкорликни давом эттириш ёки янги йўналишни танлаш борасида якуний қарор қабул қилинмаган. 74 ёшли ЎНеилл мухлислар орасида катта ҳурматга эга бўлса-да, раҳбарият келажак учун ёшроқ мутахассис вариантини кўриб чиқмоқда.

Роббие Кеане ўз номзодини мустаҳкамлаш мақсадида Шотландия футболини яхши биладиган мураббийлар штабини шакллантиришни таклиф қилди. Унинг режасига кўра, жамоада Селтик собиқ сардори Скотт Браун, ҳозирги Б жамоаси мураббийи Жоннй Ҳаес ва Степҳен Гласс ёрдамчи сифатида фаолият юритиши кутилмоқда.

Кеане ва Гласс яқинда Венгриянинг Ференсварош клубида бирга ишлашган ва айнан ушбу тандем Скотт Браун билан яқин алоқада. Браун ва Ҳаес яқинда Будапештга ташриф буюриб, UEFA Pro лицензияси доирасида Кеане ва Гласснинг иш жараёнини кузатишган эди.

Селтик раҳбарияти яқин кунларда Мартин ЎНеилл билан учрашиб, унинг яна бир мавсум қолиш-қолмаслигини муҳокама қилади. Шундан сўнггина Роббие Кеане варианти бўйича якуний тўхтамга келинади. Эслатиб ўтамиз, Кеане 2010-йилда футболчи сифатида Селтик сафида ижара асосида тўп сурган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роббие Кеане Селтик бош мураббийлигига асосий номзод бўлиб турибди