Dogecoin институционал инвесторлар учун янада очиқ бўлади

Dogecoin Фоундатион корпоратив бўлинмаси Пахос билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Ушбу келишувга кўра, DOGE криптовалютаси Пахоснинг брокерлик ва кастомиал инфратузилмасига интеграция қилинади. Бу эса тартибга солинадиган молиявий каналлар орқали мемкоинга кириш имкониятини кенгайтириши кутилмоқда. Бу ҳақда Cointelegraph.com хабар беради.
Душанба куни эълон қилинган хабарга кўра, Dogecoin эндиликда Пахос платформасида мавжуд бўлади. Бу финтеч компаниялари, тўлов тизимлари ва институционал мижозларга ушбу активни ўз хизматларига қўшиш имкониятини баҳолашга йўл очади. Пахос ҳозирда PayPal, Venmo, Интерактиве Брокерс ва Меркадо Либре каби йирик платформалар учун крипто-инфратузилма тақдим этади.
Гарчи Dogecoin 15,53 миллиард доллар бўлган бозор капиталлашуви билан энг йирик мемкоин бўлиб қолаётган бўлса-да, унга бўлган институционал талаб Bitcoin ва Ethereum'га қараганда пастроқ. Бироқ, сўнгги пайтларда қизиқиш ортиб бормоқда: 2025-йил январ ойида Грайскале Dogecoin Труст ишга туширилди, шунингдек, 21Шарес компаниясининг Dogecoin ЭТФ фонди АҚШда рўйхатдан ўтказилди.
Бозордаги умумий ҳолат эса бироз сустлигича қолмоқда. КоинШарес маълумотларига кўра, ўтган ҳафтада крипто-биржа маҳсулотларидан 1,67 миллиард доллар маблағ олиб чиқиб кетилган. Инвесторлар инфляция, энергия нархлари ва Форс кўрфазидаги геосиёсий кескинликлар туфайли хавфли активлардан эҳтиёт бўлишмоқда.
Экспертларнинг фикрича, рақамли активларга бўлган талабнинг пасайиши АҚШда рақамли активлар бозорини тартибга солувчи КЛАРITЙ Акт қонун лойиҳасининг кечикаётгани билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Шунга қарамай, Dogecoin'нинг йирик молиявий инфратузилмаларга кириб бориши унинг келажакдаги мавқейини мустаҳкамлаши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!