Йўловчиларни коптерлар ва учар автомобилларда ташиш аллақачон хаёлот бўлмай қолди. Дронлар ишлаб чиқаришга ҳаттоки анъанавий автоконцернлар ҳам жиддий киришган.
Мисол учун, Германиянинг Daimler концерни икки ўриндиқли электр парвоз қурилмаси Volokopter’ни ишлаб чиқиш билан шуғулланаётган E-Volvo стартапининг улушини сотиб олиб, унга 25 млн евро инвестиция киритган. Япониянинг Toyota компанияси эса Cartivator учар машинасини яратиш лойиҳасини молиялаштирмоқда, Хитойнинг Geely компанияси эса 4 ўриндиқли учар машинани лойиҳалаган Terrafugia компаниясини (АҚШ) сотиб олди. Россияда эса янги турдаги транспортни яратиш билан Hoversurf компанияси ва “Калашников” концерни шуғулланмоқда. Hoversurf 2017 йил ёзида Scorpion-3 учар электр мотоциклини тақдим қилган.
Йўловчиларни ташиш учун учувчисиз парвоз қурилмаларини яратиш лойиҳалари устида Boeing ва Airbus авиасозлик компаниялари ҳам шуғулланмоқда.
Учар машиналарни яратишга инвестициялар юз миллионлаб доллар билан ўлчанмоқда, реал лойиҳалар борган сари кўпайиб бормоқда ва барчаси янги транспорт тури жорий йилдаёқ қўллана бошланиши томон қараб кетмоқда.
Дубайда 2017 йилда учар такси муваффақиятли синовдан ўтказилди, Европада учар машинанинг илк бошқарилувчи синовини ўтказган Passenger Drone компанияси эса ўз қурилмаларини 2018 йилдаёқ сотувга чиқаришга ваъда берган.
Қуйида яқин 1-2 йил ичида савдога чиқарилиши мумкин бўлган машиналар келтирилган.
2017 йил августда Daimler компанияси сармоя киритган, йўловчи коптерни яратаётган компания парвоз қурилмаларини 2011 йилдаёқ лойиҳалай бошлаган. Ҳозир унинг икки ўриндиқли Volocopter 2X қурилмаси 2 минг метр баландликка кўтарилиши, 100 км/соат тезлик билан учиши ва 30 дақиқа парвоз қила олиши мумкин. Режаларга кўра, 2020 йилда машина Дубайда аэротакси сифатида қўлланади.
Икки ўриндиқли дунёдаги илк гибрид октокоптер АҚШнинг Workhorse компанияси томондан яратилган. Қурилма углеводород толадан ясалган ва 500 кг вазнга эга, у батареялар ва 8 та электр мотор учун электр энергия ишлаб чиқарувчи газ двигатель билан жиҳозланган. Машина 113 км/соат тезлик билан 110 км гача уча олади. Компания барча зарурий сертификатларни 2019 йилда олишга умид қилмоқда. Машинанинг нархи 200 минг долларга яқинни ташкил қилади.
Lilium немис компанияси бир қувватланишда 300 км гача ва 300 км/соат тезлик билан уча оладиган енгил учар автомобиль яратиш устида ишламоқда. Апрелда қурилма синовдан ўтказилган, 2019 йилга эса машинанинг илк бошқарилувчи парвози белгилаган. 2017 йил сентябрда Lilium лойиҳани ривожлантириш учун бир гуруҳ сармоячилардан 90 млн доллар олган.
2017 йил майда Zee.Aero 10 та винтли парвоз қурилмасини синовдан ўтказишни бошлаган. Машинанинг техник кўрсаткичлари ошкор қилинмаган. Шунингдек, машинани яратаётган компания ва лойиҳага 100 млн доллардан кўпроқ маблағ киритган бош сармоячи ҳам маълум қилинмаган. Бироқ Bloomberg Businessweek маълумотига кўра, бу сармоячи Google асосчиларидан бири Ларри Пейж ҳисобланади.
Пейж Zee.Aero’дан ташқари учар автомобилларни яратиш устида иш олиб бораётган Kitty Hawk стартапини ҳам молиялаштирмоқда. Бу компанияни Google’нинг ҳайдовчисиз автомобиллари дастури муаллифи Себастьян Трун бошқаради. Kitty Hawk ва Zee.Aero бир-биридан алоҳида ишлайди. Zee.Aero’да 150 киши ишласа, Kitty Hawk эса 10 кишигина билан фаолият юритмоқда.
Toyota компанияси молиялаштирадиган Cartivator япон гуруҳи 2012 йилдан бери йўловчи квадрокоптерини яратиш устида иш олиб бормоқда. Вертикал учиб-қўна оладиган қурилманинг илк бошқарилувчи парвозини 2018 йилда амалга ошириш, 2020 йилдан эса машинадан тижорий фойдаланиш режалаштирмоқда. Қурилма учиш ҳолатида 10 метр баландликда 100 км/соат, автомобиль режимида эса 150 км/соат тезликка эришади.
АҚШнинг Kitty Hawk компанияси Google асосчиси Ларри Пейж томондан молиялаштирилаётган, учар қурилмалар яратиш билан шуғулланувчи иккинчи компаниядир. Компаниянинг бир ўриндиқли учар қурилмасининг синови 2017 йил апрелда ўтган ва у 2018 йилда савдода пайдо бўлиши мумкин. Машина АҚШнинг авиация бўйича федерал бошқармасининг ўта енгил парвоз қурилмаларига қўйиладиган барча талабларига жавоб беради ва шу сабабли унда парвоз қилиш учун учувчи лицензияси талаб қилинмайди.
Россиялик тадбиркор Александр Атамановнинг Hoversurf компанияси 2017 йил ёзда ўзининг Scorpion-3 учар мотоциклини тақдим қилган. Ҳозирда қурилма компания сайтида 2018 йил июнида етказиб бериш шарти билан 59900 доллардан сотилмоқда. Қурилма 70 км/соат билан уча олади. У 20 дақиқа ҳавода бўла олади ва 21 км гача учиши мумкин. 2017 йил декабрда компания 5 ўриндиқли учар машинани яратиш устида ишлаётгани маълум бўлган. Маълум қилинишича, қурилма 320 км/соат тезлик билан ҳаракатлана олиши ва бир қувватланишда 450 км гача уча олиши мумкин.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи